Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:09

Украина бир ойдан кейин Қрим билан савдони буткул тўхтатади


16 декабрь куни Украина Вазирлар Маҳкамаси Қрим ярим ороли билан савдо қилишни бутунлай тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди.

Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг айтишича, Қрим аҳолисига, истисно тариқасида, шахсий ашёлар ва инсонпарварлик ёрдамларни олиб ўтишга рухсат берилади.

У Украина Вазирлар Маҳкамасининг қарори 30 кун ичида кучга киришини илова қилди.

"Қрим Автоном Республикасига товар, иш ва хизматларни чеклаш ҳақидаги энг муҳим қарордан бошламоқчиман. Қрим - Россия Федерацияси томонидан вақтинча ишғол этилган Украина ҳудуди", - деди Яценюк.

"Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Украинанинг бошқа ҳудудларидан Қримга товар ва хизматлар етказиш ва, айни шаклда, Қримдан олиш тақиқланади. Бундан шахсий ашёлар, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва инсонпарварлик ёрдами истиснодир. Электроэнергия етказиб бериш эса миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қарори асосида амалга оширилади. Ҳукумат қарорни халқ эътиборига ҳавола қилади ва у 30 кун ичида кучга киради," деди Арсений Яценюк.

Ноябрь ойи охирида Украина Вазирлар маҳкамаси Украина ва Қрим ўртасида юкларнинг ҳаракатланишига муваққат тақиқ ўрнатган эди.

Бундай тақиқ ҳам темир йўллар ва ҳам нақлиёт ҳаракатланишига тааллуқлидир.

Украина ҳукумати бундай тақиқнинг жорий қилинишига икки мамлакат ўртасида алоқаларнинг ёмонлашуви, ҳамда "жамоатчи фаоллар (ярим оролни қамалга олганлар) ва Қрим ҳукумати ўртасидаги қарама-қаршилик" сабаб бўлганини айтади.

Россия, ўз навбатида, 2016 йил 1 январидан бошлаб Украинадан маҳсулотлар импортига тақиқ киритмоқчи.

Кремлнинг изоҳлашича, бундай тақиқнинг киритилишига Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида эркин савдо ҳудуди яратилаётгани сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG