Линклар

Киев Қрим билан савдо-сотиқни бутунлай тўхтатмоқчи


Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Киев Россия томонидан аннексия қилинган Қрим билан бир ойдан сўнг савдо-сотиқни бутунлай тўхтатмоқчи. Бу ҳақда Украина Бош вазири Арсений Яценюк билдирди.

Яценюкка кўра, 16 декабрь куни ўтган ҳукумат кенгашида Қрим билан товар, хизмат ва ишчи кучи айирбошлаш яқин 30 кун ичида тақиқланишига қарор қилинган. Бундан “шахсий ашёлар, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва инсонпарварлик ёрдами”гина мустаснодир.

Украина бош вазири Қримда электр таъминотини тиклаш алоҳида муаммо экани, бу ҳақдаги қарорни мамлакат Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши чиқаражагини қўшимча қилди.

Ноябрь ойида номаълум кишилар Қримни электр билан таъминловчи линия минорасини портлатиб юборганди. Ўшандан буён яриморол ҳудудида электр таъминотида жиддий узилишлар кузатилмоқда.

Бу вазият Қримда бўҳроннинг янада авж олишига ҳамда Киев ва Москва ўртасидаги адоватнинг кучайишига сабаб бўлди. Бунга жавобан Россия Украинага кўмир етказиб беришни тўхтатиб қўйди.

XS
SM
MD
LG