Линклар

logo-print

Анқара ўтган ой Сурия-Туркия чегарасида турк ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан уриб туширилган рус ҳарбий учоғи учун Москвага ҳеч қанақа товон пули тўламоқчи эмас. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Танжу Билгич маълум қилди.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алексей Мешков Туркияни ҳарбий учоқ учун товон тўлашга чақирганди.

Россиянинг Су-24 бомбардимончи учоғи 24 ноябрь куни, Анқара расмийларига кўра, огоҳлантиришларга қарамай Туркия ҳаво ҳудудини бузгани учун уриб туширилганди.

Москва ўз учоғи Сурия ҳудудини тарк этмаганини иддао қилмоқда.

Рус учоғи уриб туширилиши ортидан Москва Туркияга қарши қатор иқтисодий санкцияларни жорий қилган.

XS
SM
MD
LG