Линклар

logo-print

Ўзбекистон-Тожикистон сиёсий маслаҳатлашувлари кейинга қолдирилди


Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирликлари делегацияларининг 17-18 декабрь кунлари Душанбеда ўтиши керак бўлган сиёсий маслаҳатлашувлари кейинроқ муддатга қолдирилди. Бу ҳақда маълумот тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати муддат кўчирилишининг сабабларига тўхталмаган.

Маслаҳатлашувлар муддати томонларнинг ўзаро келишувига кўра кўчирилгани қайд этилмиш вазирлик хабарномасида бўлажак учрашувнинг аниқ санаси ҳам кўрсатилмаган.

Ўзбекистон-Тожикистон сиёсий маслаҳатлашувларида икки мамлакат делегацияларига ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари етакчилик қилиши, унда, хусусан, иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт ва коммуникациялар соҳаларида Тошкент ва Душанбе алоқаларини ривожлантириш ҳамда бошқа масалалар кўрилиши кутилаётганди.

XS
SM
MD
LG