Линклар

logo-print

Путин йиллик матбуот анжуманида россияликларни тинчлантиришга уринди


Владимир Путин

Владимир Путин

Кремлда йил якунларига бағишланган 11- катта матбуот анжумани ўтказган президент Путин¸ россияликлар орасидаги асабийликни тарқатишга қаратилган қатор некбин баëнотлар қилди.

Путинга кўра¸ Россия иқтисоди жаҳон бозорида нефт нархининг тушиши ортидан юзага чиққан мураккабликлардан инқирозга чап беришга муваффақ ҳолда чиқиб¸ ҳозирда барқарорлашув палласига кирган.

1400 нафар маҳаллий ва хориж журналисти қатнашган анжуманда жами 44 саволга жавоб берган Путин шунингдек¸ халқаро можароларга ҳам тўхталди.

Туркия билан Россия бомбардимончи учқичининг уриб туширилиши муносабати юзага чиққан сиëсий можарога тўхталган Путин¸ Анқара ҳаракатини душманона деб баҳолади.

Уч соатдан кўпроққа чўзилган матбуот анжуманида Путин Украина ва Грузия билан келишмовчиликларни ҳал этишга тайëрлиги¸ АҚШ билан муносабатларни ҳам нормаллаштириш устида ишлашини билдирди.

Сурия бўҳрони масаласига тўхталган Путин яна бир бор можарони Башар Асад иштирокисиз ҳал қилиб бўлмаслигини¸ айни пайтда¸ бу масала юзасидан Ғарб¸ хусусан¸ АҚШ билан ҳамкорлик қилишга ҳозирлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG