Линклар

“Исломий давлат” террор гуруҳига байъат келтирган жангарилар тўдаси Афғонистоннинг шарқий Нангарҳар вилоятидаги айрим ҳудудларни ўз назоратига олганини иддао қилмоқда.

Бевосита Нангарҳардан келаëтган хабарларга қараганда¸ минтақа ҳудудларининг ишидчилар қўлига ўтгани аҳоли ўртасида саросима уйғотган ва кўпчиликни ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбурлаган.

Ҳозирча афғон ҳарбийларининг Нангарҳарда ишидчиларга қарши ҳарбий амалиëт қўллаганига оид маълумот йўқ.

Пойтахт Кобулга туташ ҳудудлардан бўлган Нангарҳар ҳудудларининг ишидчилар назоратига ўтиши арафасида АҚШнинг Афғонистондаги қўмондони Жон Кэмпбел Сурия ва Ироқдан қочаëтган террорчиларнинг Афғонистондаги ўз тарафдорлари билан бирлашаëтганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG