Линклар

Обама йил якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказади


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама 18 декабрь куни йил якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказади.

Вашингтон яқинидаги Контртеррор миллий марказига ташрифдан сўнг кеча журналистлар олдида чиқиш қилган Обама АҚШ ҳудудида ўтказилиши режаланаётган террор хуружлари ҳақида маълумотлар йўқлигини билдирди.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест жума кунги матбуот анжуманидан кейин президент Обама Сан-Бернардинога йўл олиши, у ерда 2 декабрь кунги террористик ҳужумда қурбон бўлганларнинг яқинлари билан учрашишини маълум қилди.

Мазкур ҳужумда Саид Фаруқ ва унинг хотини Ташфин Малик айбланган ва уларнинг иккиси ҳам полиция билан отишма чоғида ўлдирилган.

Хабарларга кўра, пайшанба куни Фаруқнинг дўсти Энрике Маркес исмли шахс ҳибсга олинган. У бошқа ҳужумларни тайёрлаганликда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG