Линклар

logo-print

АҚШ расмийлари Эронга нисбатан санкцияларнинг бир қисми январь ойидаёқ бекор қилиниши мумкинлигини айтмоқда


Сенатор Бен Кардин.

Сенатор Бен Кардин.

Қўшма Штатлар Эронга қарши қатор санкцияларни бекор қилиш йўлида яна бир қадам олға силжиди. АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сенатнинг хорижий ишлар бўйича қўмитасига ёзган хатида Теҳрон ўз мажбуриятларини “шаффоф ва текшириш мумкин бўлган йўсинда” бажараётганини қайд этди.

Қўмита аъзоларидан бири, сенатор Бен Кардин, агар Эрон талабларга риоя қилса, ўзига нисбатан санкцияларнинг бир қисми январь ойидаёқ олиб ташланишига умид қилса бўлишини билдирди. Аввалроқ президент Барак Обама маъмурияти санкцияларни олиб ташлаш бўйича жараён баҳордан эрта бошланмаслигини тахмин қилганди.

Жорий йил июлида Эрон ва жаҳондаги олти етакчи давлат Теҳрон ядровий дастурини жиловлаш бўйича келишувга эришганди. Ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини таъкидлаган Эрон ўзига нисбатан киритилмиш санкцияларни қадам-бақадам олиб ташланиши эвазига бу дастурни чеклашга рози бўлган.

Санкциялар олиб ташланса, Эрон аввал музлатилган миллиардлаб долларлик маблағидан истеъфода этиш ва жаҳон бозорида бемалол нефть сотиш имкониятини қўлга киритади.

XS
SM
MD
LG