Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши ИДга қарши санкцияларни кучайтиришга оид резолюция қабул қилди


БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлат молия вазирлари мажлисидан лавҳа, Нью-Йорк, 2015 йилнинг 17 декабри.

БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлат молия вазирлари мажлисидан лавҳа, Нью-Йорк, 2015 йилнинг 17 декабри.

17 декабрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлат молия вазирлари “Исломий давлат” экстремистик гуруҳига қарши санкцияларни кучайтиришга оид резолюцияни бир овоздан қабул қилди.

Мазкур резолюция АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия президенти Владимир Путиннинг 15 декабрдаги музокараларидан кейин икки давлат мулозимлари томонидан Москвада ҳозирланган.

Ҳужжат “Исломий давлат” жангариларини молиялаштириш каналларини ёпишга қаратилган.

АҚШ молия вазири Жэкоб Лью бошчилик қилаётган молия вазирлари кенгашининг биринчи мажлиси пайшанба куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида бўлиб ўтди.

Мазкур кенгаш Сурия музейларидан ўғирланган қимматбаҳо ашёлар савдосининг олдини олиш, “Исломий давлат” гуруҳи ва “Ал-Қоида”га алоқадор “Жабҳатун-Нусра”дан нефть сотиб олганлик учун санкция жорий этилишидан огоҳлантириш ҳамда жангарилар гаровга олган кишилар учун товон пули тўлашни бас қилишга чақириш бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинмиш чора-тадбирлар билан боғлиқ равишда шу йилнинг февраль ойида ташкил этилганди.

Пайшанба куни қабул қилинган резолюцияда жангариларга қарши аввал қабул қилинган резолюциялар бажарилмаётгани юзасидан ҳам ташвиш изҳор қилинган.

XS
SM
MD
LG