Линклар

Россия террорчиларга алоқадорликда айбланган ўзбекистонликни Тошкентга топширмоқчи


Россия Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, Афғонистон ва Покистонда фаолият юритувчи террорчиларга ёрдам берганликда гумонланаётган Шаҳобиддин Ўринов Ўзбекистонга топширилади.

30 ёшли бу йигит Ўзбекистонда террорчиликни молиялаштирганликда айблангани айтилмоқда.

Россия Бош прокуратурасига кўра, Ўринов 2009 йили Ўзбекистонда “Таблиғчилар” диний-экстремистик оқимига аъзо бўлганлик, 2012 йил мартида эса фаолияти Россияда тақиқланган “Туркистон исломий партияси”га қўшилганликда айбланмоқда.

Россиялик тартиб посбонлари қайдича, Москвада юрган бу одам 2012 йил октябригача Афғонистон ва Покистонда яширин фаолият юритувчи “Туркистон исломий партияси”ни дастаклаш учун пул йиққан ва ўзига тарафдорлар тўплаган.

XS
SM
MD
LG