Линклар

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили устидан судга даъво аризаси киритди.

Бу ҳақда 1+1 телеканали орқали маълум қилган Аваковга кўра, Украина Бош вазири Арсений Яценюк ҳам Саакашвили устидан судга ариза топширган.

14 декабрь куни Украина Миллий кенгаши йиғилишида Аваков билан Саакашвили ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, улар бир-бирини коррупцияда айблашди. Вазир Аваков губернатор Саакашвилига сув тўла стаканни отиб юборди.

Саакашвили йиғилишдан сўнг ўтказилган брифингда ҳам Аваков ва Яценюкни коррупциявий схемаларга алоқадорликда айблади.

XS
SM
MD
LG