Линклар

Европа Иттифоқи лидерлари иттифоққа аъзо давлатлар чегараларини қуруқлик ва денгиз орқали назорат қиладиган махсус кучлардан иборат блокни ташкил қилишни тезлаштиришга келишиб олди.

Мазкур қарор жумага ўтар кечаси Брюсселда ўтган саммитда қабул қилинди. Лойиҳа янги йилнинг ўртасида батафсил муҳокама қилинади.

Жорий йилда Европа давлатларига келаётган қочқинлар оқимининг кескин кўпайиши ортидан чегарада назоратни кучайтириш масаласи ўртага чиқди.

Йил бошидан бери Сурия, Афғонистон ва Покистондан қочган бир милиондан зиёд қочқин Европа давлатларига келгани айтилаяпти.

29 ноябрь куни Туркия раҳбарияти ЕИ билан 3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ёрдам эвазига қочқинлар оқимини торайтириш тўғрисидаги келишувга эришди.

XS
SM
MD
LG