Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:08

Ўзбек келинлари ҳақидаги фильм халқаро танлов совринини олди


Ўзбекистондан Қирғизистонга, Қирғизистондан Ўзбекистонга келин бўлиб тушган аёлларнинг аччиқ қисматлари ҳақида ҳикоя қилувчи Озодлик радиоси қирғиз хизмати журналисти Санжар Эралиевнинг “Ўгай” келинлар” ҳужжатли фильми Бишкекда бўлиб ўтган “Бир дунё – Қирғизистон” халқаро фестивалида махсус совринни олди. Озодлик билан суҳбатда, Санжар Эралиев Қирғизистондаги “ўгай” келинларнинг тақдирида ижобий ўзгаришлар бўлаётганини айтди.

Британиядаги Уруш ва Тинчликни ёритиш институти ташкил қилган Халқаро фестивалда 22 давлатдан тақдим қилинган ҳужжатли фильмлар қатнашди.

Фестивал Бишкек шаҳрида 10-14 декабрь кунлари тўрт номинацияда ўтказилди.

Озодликнинг қирғиз хизмати журналисти Санжар Эралиев муаллифи бўлган “Ўгай келинлар” ҳужжатли фильми “Фестивалнинг махсус соврини” номинацияси ғолиби бўлди.

“Ўгай” келинлар (1-қисм)
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:18 0:00
Бевосита линк

Ўттиз дақиқали мазкур ҳужжатли фильмда Ўзбекистондан Қирғизистонга ва Қирғизистондан Ўзбекистонга келин бўлиб тушган аёллар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм қаҳрамонлари бўлган уч аёл мисолида ўн минглаб келинларнинг мураккаб ҳаёти ёритилган.

Наманган, Жалолобод, Ўш, Андижон, Боткен, Фарғона...Ўзбекистон билан Қирғизистонни боғлаб турган мазкур чегара ҳудудларида қўшни давлатга келин бўлиб тушган ўн минглаган аёллар узоқ йиллардан бери фуқаролик ололмай, ҳуқуқлари паймол бўлган ҳолда яшашга мажбур бўлмоқда.

“Ўгай” келинлар (2-қисм)
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:57 0:00
Бевосита линк

Санжарга кўра, фильмни тайёрлаш учун Ўзбекистонга бориб, у ерда яшаётган қирғизистонлик келинлар тақдирини ҳам ўрганган.

Санжар Эралиевнинг Озодликка айтишича, фильм намойиш этилганидан сўнг, Ўзбекистондан Қирғизистонга келин бўлиб тушган аёллар ҳаётида аста-секин ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда.

“Ўгай” келинлар (3-қисм)
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:00 0:00
Бевосита линк

“Қирғизистондан Ўзбекистонга келин бўлиб тушган аёллар ҳали-ҳануз паспорт ололмасдан юришибди”, деди Санжар Эралиев.

Санжар Эралиев билан бўлган суҳбатни қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG