Линклар

logo-print

Парламент Раҳмонни “Миллат Пешвоси"га айлантирадиган қонунни тасдиқлади


Тожикистон парламенти "Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – “миллат пешвоси” тўғрисида"ги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Эндиликда қонун лойиҳаси Сенат тасдиғидан ўтгач уни президент Имомали Раҳмон имзолаганидан сўнг кучга киради ва Раҳмон Миллат Пешвосига айланади.

16 моддадан иборат ушбу қонун “миллат пешвоси” дахлсизлигини кафолатланайди ва унинг барча сарф-ҳаражатларини умрбод давлат бюджети ҳисобидан бўлишини таъминлайди.

Президентга ҳокимиятдан кетгандан сўнг катта ваколат бериб¸ у ва оила-аъзолари дахлсизлигини кафолатлаш ҳақидаги қонун Марказий Осиëда янги ҳодиса эмас.

Қозоқ парламенти 2000 йилда “Қозоғистон Республикаси биринчи президенти тўғрисида” конституцион қонун қабул қилган ва Нурсултон Назарбоевнинг нафақат ҳокимиятдалиги¸ балки президентликдан кетганидан сўнг ҳам мутлақ дахлсизлиги ва бу дахлсизлик унинг оила-аъзоларига ҳам бирдек тааллуқли эканиникафолатлаган эди.

2003 йилда Олий Мажлис “Ўзбекистон Республикаси президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш орқали Ислом Каримовнинг ҳокимиятдан кетганидан сўнг умрбод Сенат аъзоси бўлиши ва унинг дахлсизлигини кафолатлаган эди.

XS
SM
MD
LG