Линклар

Ироқ шимолида шу ҳафта давомида кечган жангларда АҚШ бошчилигидаги иттифоқчи кучлар ҳаво ҳужумлари натижасида “Исломий давлат”нинг 200 нафарга яқин жангарилари ўлдирилди, дея хабар беради АҚШ ҳарбийлари.

Бағдоддаги коалиция кучларининг сўзчиси, полковник Стив Уорреннинг айтишича, 500 нафарга яқин жангарилар 16 декабрь куни Ироқ шимолидаги Ниневаҳ вилоятида курд қўшинлари мавзеъларига ҳужум қилганлар.

Бунга жавобан иттифоқчи кучлар жангарилар устига 100га яқин бомба ташлаган.

"Биргина ҳаво ҳужумларида уларнинг 200 нафарга яқини ўлдирилди," деди Стив Уоррен Пентагондаги мухбирлар билан бўлиб ўтган видео мулоқотда.

Унинг илова қилишича, бу душманга берилган кучли зарбадир.

XS
SM
MD
LG