Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:59

Украина шарқида Сталин бюсти ўрнатилди


Украина шарқидаги Луганск шаҳрида Иосиф Сталиннинг бюстини очиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозирда Луганск шаҳри россияпараст айирмачилар назорати остидадир.

Совет раҳбарининг бронза бюсти Луганск шаҳридаги «Луганск коммунистлари иттифоқи» жамоатчилик ҳаракатининг идораси ҳудудида ўрнатилди.

Хабарларга кўра, янги йил арафасида Россия Коммунист партияси вакиллари Луганск шаҳрига келиб, шаҳардаги вазиятни ўрганган.

Ҳайъат аъзоларидан бири Казбек Тайсовнинг сўзларига кўра, Сталин шарафига бюст ўрнатилиши бу – "биз албатта қайта тиклаяжагимиз буюк давлатга бўлган ҳурматимиз белгисидир".

Иосиф Сталин Совет Иттифоқида оммавий қирғинлар ва қатағонлар ташкилотчиси сифатида танилган.

XS
SM
MD
LG