Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:21

Боёвутдаги автоҳалокатда 7 аёл ҳалок бўлди


Пайшанба куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида юз берган автоҳалокатда 7 одам ҳалок бўлди ва яна 11 киши оғир жароҳат олди.

Қурбонларнинг барчаси аёл бўлгани хабар қилинади.

Ҳодисани Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг навбатчиси тасдиқлади.

17 декабрь куни соат 19:30 ларда содир бўлган мазкур ҳодисадан сўнг корхонанинг 15 нафарга яқин ишчиси Республика тез тиббий ёрдам марказининг Гулистон шаҳар филиалига ётқизилган.

Бошқарма навбдатчисининг Озодликка маълум қилишича, Гулистон шаҳридаги “Лола” тикув фабрикасига қарашли Isuzu автобуси ҳайдовчининг "тажрибасизлиги" туфайли ағдарилган.

Гулистондаги “Лола” фабрикаси ишчиларига кўра, ҳайдовчи йигит жамоат транспорти бошқарувида тажрибасиз бўлган.

Ўзбекистонда ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари туфайли етказиладиган зарар миқдори, расмий рақамларга кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тақрибан 2,8 фоизини ташкил этади.

XS
SM
MD
LG