Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:55

Бернда Озарбайжон ва Арманистон президентлари учрашди


Арманистон ва Озарбайжон президентлари, Серж Саргсян ва Илҳом Алиев, 19 декабрда Берн шаҳрида учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида узоқ йилдан буён ўз ечимини топмаган Тоғли Қорабоғ можароси муҳкама қилинди.

Аммо, учрашув тафсилоти матбуотга ошкор этилгани йўқ.

Швейцария ҳукумати таклифи билан бўлиб ўтган учрашув икки мамлакат чегараларида вазият ўта танглашган бир пайтга тўғри келмоқда.

Учрашувга воситачилик қилаётган АҚШ, Россия ва Франция вакиллари Саргсян ва Алиевнинг ўт очишни тўхтатиш ва муаммога тинч йўллар билан ечим топишларига умид билдирди.

Икки мамлакат раҳбарларининг охирги учрашуви 2014 йил 27 октябрда бўлиб ўтганди.

Тоғли Қорабоғда янгидан ўт олган зўравонликларда 17 ва 18 декабрь кунлари бир озарий ва уч армани аскари ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG