Линклар

Брюссель Украина, Гуржистон ва Косовога визасиз тартибни жорий қилмоқчи


Европа Комиссиясининг бошлиғи Жан-Клод Юнкерга кўра, Европа Иттифоқи Украина, Гуржистон ва Косово фуқароларига Шенген ҳудудига визасиз сафар қилишларига рухсат бериши керак.

Уччала мамлакат ҳам Россия билан кучли келишмовчиликларга эга.

Брюсселда ЕИ саммитидан кейин гапирган Юнкер Комиссия “визаларни либераллаштириш масаласида ижобий мавқеъни эгаллади” ва “ЕИ лидерларига уч мамлакат фуқароларига визаларни бекор қилиш масаласида тез қарор олишни” таклиф қилди, деди.

Агар ЕИга аъзо давлатлар ва Европа Парламенти томонидан тасдиқланса, эртаси билан 2016 йилдан бошлаб, Украина, Гуржистон ва Косово фуқаролари ЕИга визасиз сафар қила оладиган бўлишади.

Европа Комиссиясининг айтишича, Гуржистон ва Украина визасиз тартиб учун зарур бўлган барча талабларни бажарган.

XS
SM
MD
LG