Линклар

Туркия Ироқ шимолидан қўшинларини олиб чиқишини эълон қилди


Ироқдаги тоғли ҳудудларда бошпана топган ПКК жангарилари

Ироқдаги тоғли ҳудудларда бошпана топган ПКК жангарилари

Туркия Ироқ шимолидан ўз қўшинларини олиб чиқишини эълон қилди.

Турк армияси у ерда жойлашган Курдистон Ишчилар Партияси (ПКК) айирмачиларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказаётган эди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг шанба куни эълон қилган баёнотида "Ироқ томонининг оғриқли муносабатини инобатга олиб, Туркия Мосул вилоятига жойлаштирилган қўшинларини олиб чиқиш бўйича бошлатилган жараённи давом эттиради," дея таъкидланади.

Жума куни АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан бўлган телефон мулоқоти чоғида ундан Ироқдаги барча қўшинларини олиб чиқишни сўраганди.

Туркия қўшинлари мамлакат ҳудудига давомли кириб турувчи курд айирмачиларига қарши амалиёт бошлар экан Анқара ва Бағдод ўртасидаги муносабатлар кесинлашганди.

Туркияни Ироқ ҳудудий яхлитлигини бузишда бир неча бор айблаган Бағдод ушбу масалани БМТ Хавфсизлик Кенгашига олиб чиқиш ниятини билдирганди.

XS
SM
MD
LG