Линклар

logo-print

1972 йилдан буён илк бор ўтказилган гўзаллик танловининг ғолибига кўра, унинг вазифаси "терроризм ва зўравонликларга қарамасдан, Ироқнинг гўзаллар мамлакати эканини" намойиш этиш.

20 яшар Шайма Қассим 19 декабрда Бағдоддаги меҳмонхоналардан бирида ўтказилган гўзаллик танловининг ғолиби, деб топилди.

Киркуклик талаба мусобақада қатнашган тўққиз нафар қиз орасидан танлаб олинди.

Қассим ички урушлар туфайли бошпанасиз қолган болаларга таълим бериш орзуси борлигини айтади.

Тадбир Ал-Мада нодавлат вақфи томонидан ташкиллаштирилди.

"Ал-Арабия" телевидениесининг хабар беришича, гўзаллик танлови дастлаб октябрь ойида ўтказиш режалаштирилган, аммо маҳаллий уламолар ва қабила раҳбарлари эътирозлари туфайли кечиктирилган.

"Ал-Арабия"га кўра, номаълум шахслар таҳдиди туфайли икки қиз мусобақада иштирок этмасликка қарор қилган.

XS
SM
MD
LG