Линклар

logo-print

Якшанба куни "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида Путин яна Америкага қарши баёнотлар билан чиқди.

Хусусан, Путин фикрига кўра, АҚШнинг Европадаги тактик ядровий қуроли Россияга катта таҳдид солади.

Путиннинг ишонишича, ўз суверенитетининг бир қисмини Қўшма Штатларга берган Европа "мустақил ташқи сиёсат олиб бормаяпти".

Путиннинг айтишича, “салбий оқибатлар эҳтимолидан ҳимояланиш учун” Россия халқаро саҳнада ўзини “босиқ” тутаяпти.

Россия президентига кўра, АҚШ бундай оқибатлар ҳақида ўйламайди.

"Улар бу ҳақда ўйлашмайди, улар буюк, океан ортида ўтиришади, доллар – жаҳон валютаси, бу мамлакат дунёдаги энг йирик иқтисодиётга эга ", – дея баён қилди Путин.

Унинг таъкидлашича, Россия "ўз ядровий қуролини мукаммалаштиради".

Бироқ, Путин сўзларига кўра, бу Кремлнинг “ядровий таёқни силкитишини" англатмайди.

XS
SM
MD
LG