Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:18

Афғон расмийлари: Толибон Ҳилмандда "тез суръатларда" илгарилаётир


Афғон расмийлари мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилоятида Толибоннинг "тез суръатларда" илгарилаётганидан хавотир изҳор этиб, вилоятдаги бир неча туман жангари гуруҳга таслим бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Президент Ашраф Ғанийга Facebook орқали йўлланган очиқ мактубда Ҳилманд вилояти ҳокимининг муовини Муҳаммад Жон Расулёр Кобулдан зудлик билан қўшимча ёрдам кучлари юборишни сўради.

Расулёрнинг ёзишича, Ҳилманднинг Гиришк ва Сангин туманлари Толибон назоратига ўтиш арафасида турибди.

Ҳилмандлик қонуншунос Абдулхай Охунзоданинг айтишича, "ҳозирда вилоятнинг бешта туманида қақшатқич жанглар кечмоқда ва Толибон тез суръатларда илгарилаётир".

Афғонистон Мудофаа вазирининг сўзчиси, Давлат Вазирий, Ҳилмандда жанглар бораётганини тақдиқлади, аммо Толибон катта талофот берганини айтди.

Давлат Вазирийга кўра Ҳилманд вилоятида охирги бир кеча-кундузда 150 нафар Толибон жангариси ўлдирилган.

Унинг илова қилишича, тўқнашувларда ҳукумат аскарларидан 11 нафари ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG