Линклар

Хитой жанубидаги Шенчжен шаҳрида ер кўчкиси оқибатида 22та бино вайрон бўлди, 40 нафар одам бедарак кетди.

Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, вайроналар остидан 7 киши қутқариб олинган.

Ҳалокат жойида 1500 нафар қутқарувчи ишламоқда.

Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Хабарларга кўра, 900 нафарга яқин одам ер кўчкисидан олдин эвакуация қилинган.

Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, ер кўчкиси натижасида ёнилғи қуйиш шахобчаларидан бирида портлаш юз берган.

Хитой ҳукуматига кўра, ер кўчкиси 20 минг квадрат метрда кузатилган.

Ўтган ой Чжецзян вилоятида юз берган ер кўчкисида 38 одам нобуд ва 27та уй вайрон бўлганди.

XS
SM
MD
LG