Линклар

Путин: Россия Украина шарқидаги русларни миллатчиларга ем қилиб қўймайди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин.

Президент Владимир Путин Россия Украина жанубий-шарқидаги русларни “миллатчилар”га ем қилиб қўймаслигини билдирди. Путиннинг бу баёноти 20 декабрь куни Россия телеканалида намойиш этилган ҳужжатли фильмда янгради.

Москва украин миллатчилари Донбассда этник руслар ва русийзабонларга таҳдид солаётганини иддао қилиб келади. Кремль томонидан дастакланаётган айирмачилар билан Киев кучлари ўртасида 2014 йил апрелидан буён давом этиб келаётган тўқнашувларда бу минтақада 9 мингдан зиёд одам нобуд бўлган.

“Биз бир фикрдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилаяпмиз: биз мамлакат жанубий-шарқида яшайдиган одамларни миллатчиларга ем қилиб ташлаб қўёлмаймиз. Бу ҳечам ҳаддан ташқари иш эмас”, деган Путин ўз позициясига батафсил тўхталиб ўтирмади.

Путин тўқнашувларда Россия мунтазам қўшинлари иштирок этаётганига оид оммавий ахборот воситалари ва мустақил экспертлар томонидан тарқатилаётган маълумотларни инкор қилади. Бироқ 18 декабрь куни у Украина шарқида рус ҳарбийлари муайян вазифаларни бажаргани жалб этилганини эътироф этди.

Путин, шунингдек, Россия ядро қуролларини ҳам такомиллаштиришини, бироқ “ядровий таёқ билан” таҳдид қилиш нияти йўқлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG