Линклар

Словенияликлар ҳамжинс никоҳларни қонунийлаштириш таклифини рад этдилар


Словенияда бўлиб ўтган референдумда фуқаролар ҳамжинс никоҳларнинг машруълашишига қарши овоз бердилар.

Сайлов комиссияси бюллетенларнинг 99 фоизини қайта ишлаганидан сўнг овоз берганларнинг қарийб 63,5 фоизи ҳамжинс никоҳлар қонунийлашишига қарши овоз бергани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, референдумда сайлов участкаларига овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг 35,65 фоизи келган.

Март ойида Словения парламенти мамлакатда ҳамжинс никоҳларни машруълаштиришни ёқлаб овоз берган, бироқ мазкур қонун лойиҳасига қарши бўлганлар бу масаланинг референдумга олиб чиқилишига муваффақ бўлгандилар.

Ҳозирги пайтда дунёнинг 18 та мамлакатида ҳамжинс никоҳлар қонунийлашган. Бу мамлакатларнинг 13 таси Европа давлатларидир.

XS
SM
MD
LG