Линклар

logo-print

Рус учоқлари Идлибни бомбабўрон қилиши оқибатида ўнлаб киши нобуд бўлди


Россия самолётлари Сурия шимолидаги исёнчилар назорати остида бўлган Идлиб шаҳрини бомбабўрон қилиши оқибатида 43 киши нобуд бўлди, деб ёзади Reuters агентлиги.

Бошқа маълумотларга кўра эса, рус учоқларининг Идлибда гавжум бозор, уйлар ва маъмурий биноларни ҳаводан нишонга олиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлган.

Ҳаво ҳужуми оқибатида 150 дан зиёд одам ярадор бўлгани, уларнинг бир қисми Туркияга жўнатилгани айтилмоқда.

Россия томони Идлибга ҳаводан зарба берилганига оид маълумотларни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

Сентябрь ойидан буён Суриянинг турли жойларини бомбалаб келаётган Россия бу ерда фақат террорчилар, аввало, “Исломий давлат” гуруҳи манзиллари нишонга олинаётганини билдирган.

Бироқ Башар Ассадга мухолифатда бўлган кучлар рус учоқлари асосан Ғарб томонидан дастакланаётган исёнчи гуруҳларни нишонга олаётганини таъкидламоқдалар.

XS
SM
MD
LG