Линклар

Индонезиянинг Сулавеси ороли яқинида бортида 100 дан зиёд одам бўлган йўловчи кемаси ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Кема ичида, турли маълумотларга кўра, 108 нафардан 122 нафаргача киши бўлган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча очиқланмаяпти.

Айтилишича, Колака бандаргоҳидан чиққан кема Жанубий Сулавеси вилоятига кетаётган бўлган.

Бу орада маҳаллий нашрлар кема ҳали тўлалигича чўкиб кетмагани, ҳалокат содир бўлган жойда қидирув-қутқарув ишлари кетаётгани ҳақида ёзмоқдалар.

XS
SM
MD
LG