Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:34

Волгограддаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлашда 5 киши ҳалок бўлди


Россиянинг Волгоград шаҳрида 9 қаватли турар-жой биносида содир бўлган портлаш оқибатида камида беш киши нобуд бўлди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўйича раҳбари Олег Гребенюк вайроналар остида яна 14 нафаргача киши бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Расмийлар ҳалокатга бинонинг еттинчи қаватидаги хонадонда маиший газ портлаши сабаб бўлганини айтмоқдалар.

Портлашдан сўнг 11 киши турли даражадаги тан жароҳати билан касалхонага етказилган. Улар орасида икки ёш бола ва ҳомиладор аёл борлиги айтиляпти.

Мутасаддиларга кўра, ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG