Линклар

logo-print

“Исломий давлат” террор гуруҳи Саудий Арабистонига ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда ИД жангариларининг жанговар фаоллик ҳақидаги ҳафталик ҳисоботида айтилади, дея хабар қилди Reuters агентлиги.

Аввалроқ Саудий Арабистони “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш учун аксилтеррор коалициясини ташкил этган, шундан сўнг жангарилар бу коалицияга кирган мамлакатлар ҳалокатига сабаб бўлишини билдиргандилар.

Бош қароргоҳи Ар-Риёдда бўлган коалицияга Қатар, Иордания, Туркия ва Миср дохил 34 мамлакат кирган. Саудий Арабистони мудофаа вазири Салмон ас-Сауднинг билдиришича, коалиция нафақат “Исломий давлат” гуруҳига, балки “ҳар қанақа террор гуруҳига” қарши курашади ҳамда ўз фаолиятини дунёдаги етакчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боради.

XS
SM
MD
LG