Линклар

Террорчиликда айбланаётган ўзбекистонлик Россиядан экстрадиция қилинади


Россия суди исломий террорчиликка алоқадорликда гумонланаётган ўзбекистонлик йигитни Ўзбекистон тергов идораларига топшириш ҳақида қарор қилди. Орёл вилояти суди 30 ёшли Шахобиддин Ўриновни исломий террорчиликка молиявий кўмак берганликда айбдор, деб топгани тўғрисида Россия Бош прокуратураси хабар тарқатди.

Прокуратурага таяниб берилаётган хабарларда айтилишича, Ўринов 2009 йилда ҳали Ўзбекистондалиги пайтида “Таблиғчилар” ташкилотига қўшилган. 2012 йилнинг мартида эса, “Туркистон Исломий партияси” ташкилотига аъзо бўлган.

Москвага келгач, 2012 йилнинг октябрига қадар “Туркистон Исломий партияси”га одам ёллаган ва пул тўплаган.

Хабарда айтилишича, аппеляция шикоятларида Ўринов ва унинг адвокати суд қарорига эътироз билдириб, биринчи инстанция суди жиноят-процессуал қонунчилигини бузганини иддао қилишган. Лекин Орёл вилоят суди 2015 йил 25 августида чиқарилган қарорни ўзгаришсиз қолдирган.

XS
SM
MD
LG