Линклар

logo-print

Зеп Блаттер ва Мишел Платини 8 йилга футболдан четлатилди


Зепп Блаттер ва Мишел Платини

Зепп Блаттер ва Мишел Платини

Футбол уюшмалари халқаро федерацяиси – ФИФА президенти Зепп Блаттер ва Европа футбол уюшмалари иттифоқи – УЕФА раҳбари Мишел Платини саккиз йиллик муддатга футбол билан боғлиқ фаолиятдан четлатилди.

ФИФАнинг Этика Қўмитаси 21 декабрь куни ана шундай қарор қабул қилди. ФИФА 2011 йилда Платинига 2 миллион швейцар франки (2,02 АҚШ доллари) миқдорида пул бергани юзасидан олиб борилаётган тергов боис Блаттер билан Платини октябрь ойида 90 кунга вақтинча вазифаларидан четлатилган эди.

Икковлон қонунга зид ҳаракат қилмаганини айтиб келмоқда. 79 ёшли Блаттер учун саккиз йиллик санкция унинг карьерасига нуқта қўйилганини англатади.

60 ёшли Платини учун эса узоқ муддатга вазифасидан четлатилгани унинг ФИФАга раҳбар бўлиш умидларини пучга чиқаради.

XS
SM
MD
LG