Линклар

logo-print

Алоқа вазирлиги мобил операторларга янги йил кунлари алоқани таъминлашни буюрди


Мобил алоқа операторларига янги йил байрами арафасида телефон алоқасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун тегишли чораларни кўриш бўйича буйруқ берилди.

Ахборот технологияларини ривожлантириш ва коммуникация вазирлиги эълон қилган билдиришномада “янги йил байрами арафасида миллионлаб абонентлар қариндошлари ва яқинларини табриклаб, қўнғироқ қилиши ва СМС хабарларини йўллаши ҳамда Интернетдан фаол фойдаланиши боис мобил алоқа тармоқларига босим кучаяди”, дея қайд этилган.

Шу сабабдан мобил алоқа операторлари байрам кунлари тегишли чораларни кўриши, жумладан навбатчилик ташкил этиши лозимлиги уқтирилади вазирлик билдиришномасида.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда нафақат байрам кунлари, умуман олганда мобил алоқа сифати сезиларли пасайганини кузатиш мумкин. Мобил алоқа мутахассислари буни Ўзбекистонда, айниқса қиш мавсумида электр қуввати тақчиллиги авж олиши оқибатида сигнал узатувчи антенна станцияларидаги узилишлар билан боғлайди.

XS
SM
MD
LG