Линклар

logo-print

ЕИ-Қозоғистон ҳамкорлик битими имзоланиши арафасида Путин Остона билан муносабатларни мақтади


 Қозоғистон Презденти Нурсултон Назарбоев df Россия Президенти Владимир Путин

Қозоғистон Презденти Нурсултон Назарбоев df Россия Президенти Владимир Путин

Россия Президенти Владимир Путин Москва билан Остона ўртасидаги муносабатларни юқори баҳолади. 21 декабрь куни Остона Европа Иттифоқи билан алоқаларни яқинлаштириш битимини имзолашидан бир неча соат олдин Москвада Қозоғистон Презденти Нурсултон Назарбоев билан учрашган Путин “сиёсатларимизни уйғунлаштириш устида ишлашни давом эттирмоқдамиз, жумладан божхона ва техникавий меъёрлар ва бошқа соҳаларда. Булар ҳаммаси муқаррар ижобий самара беради”, деди Путин.

Қозоғистон Москва етакчилигидаги Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ташкилотининг асосий иштирокчиларидан биридир.

Путиннинг Назарбоев билан учрашуви Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат масалалари бўйича комиссари Фредерика Могеринининг Остонага ташрифидан бир неча соат олдин бўлиб ўтди. Могерини Остонада ЕИ ва Қозоғистон ўртасида Шериклик ва Ҳамкориликни Кенгайтириш келишувини имзолаш маросимида қатнашади.

Остона ва Брюссел битимга эришишга қаратилган тўрт йиллик музокараларни ўтган йили якунлаган эди. ЕИ Марказий Осиёда иқтисоди энг йирик бўлган Қозоғистон билан ҳамкорликни кучайтириш истагини билдириб келади.

Имзоланиши кутилаётган битим ЕИнинг Украина, Грузия ва Молдова каби шарқий қўшниларига таклиф этилган Ассоциация битимидан кўра сустроқ мақомга эга. Лекин Марказий Осиё давлатлари ёки Россия билан шу пайтгача эришилган битимлардан кўра кучлироқ ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG