Линклар

logo-print

Пайариқлик 75 ёшли кампир: Пластик деган бало Ўзбекистоннинг қариялар йилидаги совғасими?


Озодликка Telegram орқали овозли мактуб жўнатган 75 ёшли кампир хола 300 минг сўмга етмайдиган пенсияси пластик тўлов картасига ўтказилгани шундоқ оғир тирикчилигини янада қийинлаштирганидан шикоят қилди. Кампир холанинг айтганларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ассалому алайкум, мен Пайариқ туманиданман, 1941 йил туғилганман. 75га кираман. Ўзи 75га кирган кампирлар қатори 300 минг – 290 минг пенсия оламан. Уни пластик қилиб қўйган. Оёқларим оғрийди, кўзларим хира. Почтага борсам, сизники пластик дейди. Райсабезга (ижтимоий таъминот бўлими) борсам, биров сендан аризани сенга ким ёзиб берди, деб сўрашса, билмайман, деб айт дейди. Анави Агробанк ёзиб берган дейди. Агробанкка борсам, райсабез ёзиб берган дейди. Почтага борсам, билмаймиз, дейди. Почтачи ёзиб берган, дейди. Ҳамма билан урушдим.

Мен 75га кирганда, уни (пластик краточкани) духтурхонага оборсам, дори олайин, деб борсам, дори нархининг 10 фоизини олиб қолади, 10 фоизидан кўпроғини ҳам олиб қолади.

Магазинга бориб, бир ҳафталик ун олиб берайин невараларимга, десам – кампирман жўжали уйимдагилар – бир ҳафталик ун олиб берай, десам, 130 минг-140минг сўм ун. Ундан 10 фоизини олиб қолса. 100 мингдан 10 минг олиб қолса, яна зиёдиям бор. Бир ҳалта ун олгандан кейин менинг доримга ҳам етмайди.

73-75 ёшдаги ногирон хотинлар роса кўп. Бориб, райсабезга тикка туриб шундай урушлар қиламиз. Барибир инобатга ўтмади. Қаний айтингчи, шу ростми – ҳаммани бирдек пластикка ўтказади, деган гапи бор, кампир-ёшларни.

Шу қариялар йилига совғасими бу Ўзбекистоннинг?!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG