Линклар

Россия Сурияда тақиқланган қуроллардан фойдаланмоқда


Суриялик бомбардимон пайтида тирик қолган чақалоқни хавфсиз жойга кўчирмоқда.

Суриялик бомбардимон пайтида тирик қолган чақалоқни хавфсиз жойга кўчирмоқда.

Human Rights Watch халқаро ҳуқуқ ташкилоти жорий йилнинг 30 сентябридан Сурияда ҳарбий амалиётларни бошлаган Россия қуролли кучлари камида 20 марта тақиқланган қуролларни қўллагани ҳақида баёнот тарқатди.

Қароргоҳи Нью Йоркда жойлашган мазкур халқаро ташкилот 9 ҳудудда тақиқланган кассетали ўқ-дориларнинг ишлатилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида 35 киши ҳалок бўлганини билдирди. Маълумотда айтилишича, ҳалок бўлганларнинг беш нафари аёл, 17 нафари балоғатга етмаган боладир.Бундан ташқари, тақиқланган қуроллар билан Россия ва Сурия ҳарбийлари қочқинлар лагерларига икки марта ҳужум қилган.

20 декабрда тарқатилган баёнотда Human Rights Watch кассетали ўқ-дорилар Россия ҳарбийлари томонидан Сурия мухолифатига қарши қилинаётган ҳужумларда қўлланилаётганини маълум қилган.

БМТ ташаббуси билан дунёнинг 118 давлати кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолаган.

XS
SM
MD
LG