Линклар

Афғонистонда АҚШлик 6 ҳарбий ҳалок бўлди


Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари.

Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари.

Афғонистон пойтахти Кобулда бир қатор портлашлар содир этилди. Афғонистоннинг Khaama Press ахборот агентлигининг душанба куни хабар беришича, бир нечта реактив снаряд ҳукумат бинолари ва президент саройи яқинида портлаган.

Ҳозирча террорчилар томонидан отилган снарядлар портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмади.

Кобулдаги портлашлардан бир соат олдин худкуш террорчи ўзини портлатгани оқибатида америкалик олти ҳарбий ҳалок бўлди.

Khaama Press агентлигининг Афғонистондаги NATO кучлари вакилларига таяниб хабар беришича, худкуш бомба ўрнатилган автомашинани коалиция кучларининг Парвон вилоятидаги Бағром авивабазаси яқинидаги постда порталиб юборган.

Оқ Уй ва Пентагон халок бўлган америкалик ҳарбийларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.

XS
SM
MD
LG