Линклар

Украина Россияга 3 миллиард доллар қарзини тўламади


Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Россия Молия вазирлиги 21 декабрь куни Украина Россиядан бўлган 3 миллиард доллар қарзини тўламаганини маълум қилди.

Вазирликнинг билдиришича, “Украинанинг ўз қарзини тўлашдан бош тортиши, Россия президентининг қарз борасида музокаралар ўтказиш бўйича 2015 йил ноябрида киритган таклифи инобатга олинмаганини англатади”.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк 18 декабрь куни Россиядан бўлган қарзларни тўлашга мораторий киритиш ҳақида баёнот берган эди. Бу эса Украина дефольт ҳолатида эканини кўрсатади.

Аввалроқ Москва, агар Киев қарзларини тўламаса, халқаро хўжалик судига мурожаат қилишини билдирган эди. Украинанинг Россиядан бўлган қарзларини тўлаш муддати 20 декабрда якунланган. Бироқ Украина дефольт эълон қилинишидан олдин Россиядан бўлган қарзларини тўлаш масаласида 10 кунлик имтиёзга эга.

21 декабрь куни Брюсселда Европа Иттифоқи-Россия-Украина музокаралари ҳам самарасиз якунлангани маълум қилинди.

Россия иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев Брюсселда ўтган брифингда Украина ва Европа Иттифоқи Москва манфаатларини ҳисобга олишни истамагани учун, Россия 1 январдан Украина билан Эркин савдо ҳудуди режимини бекор қилгани ҳамида озиқ-овқат эмбаргосини жорий этгани ҳақида баёнот берган.

XS
SM
MD
LG