Линклар

Қозоғистон ва ЕИ алоқаларни яқинлаштириш битимини имзолади


ЕИ расмийси Федерика Могерини ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Остонада.

ЕИ расмийси Федерика Могерини ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Остонада.

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи алоқаларни яқинлаштириш битимини имзолади.

Битимга Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов ва Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутасаддиси Федерика Могерини 21 декабрь куни Остонада қўл қўйди.

Остона ва Брюссел битимга эришишга қаратилган тўрт йиллик музокараларни ўтган йили якунлаган эди. ЕИ Марказий Осиёда иқтисоди энг йирик бўлган Қозоғистон билан ҳамкорликни кучайтириш истагини билдириб келади.

Битимда томонлар 29 соҳада ҳамкорликни яқинлаштириши назарда тутилган. Улар орасида ҳудудий хавфсизлик, қуролсизланиш ва савдо-иқтисодий алоқалар ҳам бор.

Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Европа Иттифоқи билан алоқаларни яқинлаштириш битимини имзолади.

XS
SM
MD
LG