Линклар

logo-print

Ўзбекистон-Тожикистон делегациялари 24-25 декабрда Душанбеда учрашади


Бекободдаги ўзбек-тожик чегара пункти

Бекободдаги ўзбек-тожик чегара пункти

Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирликлари делегацияларининг номаълум муддатга қолдирилган учрашуви 24-25 декабрь кунлари ўтказиладиган бўлди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, делегациялар ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

Делегацияларга ташқи ишлар вазирлари ўринборсарлари раҳбарлик қилади.

Душанбеда ўтказишга келишилган бу маслаҳатлашувлар аслида 17-18 декабрь кунларига режалаштирилган, аммо номаълум муддатга қолдирилган эди.

XS
SM
MD
LG