Линклар

Буюк Британия Афғонистонга ҳарбийларини жўнатди


Ҳилмандда жанглар давом этмоқда

Ҳилмандда жанглар давом этмоқда

Буюк Британия ҳукумати Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятига ўз ҳарбийларини жўнатди.

Сўнгги хабарларга кўра, вилоятнинг Сангин тумани каттагина қисми Толиблар назоратига ўтган.

21 декабрь куни матбуотга сўзлаган вилоят ҳокими тумандаги ҳукумат биноларини полиция ҳануз ҳимоя қилаётгани, аммо туман марказига олиб кирувчи йўллар Толиблар назоратига ўтганини айтган эди.

Лондонда чоп этиладиган Times газетасининг ёзишича, Буюк Британиянинг махсус ҳаво кучлари 30 нафар малакали ҳарбийси ва АҚШнинг махсус қўшинларининг 60 ҳарбийси Сангин туманини ҳимоя қилиш учун йўлланган.

Британия ҳукумати Афғонистондаги ҳарбий амалиётларини ўтган йили тугатган, аммо 450 ҳарбийни маҳаллий ҳарбийларга машғулот ўтказиш учун қолдирган.

​21декабрь куни Афғонистон пойтахти Кобулда бир неча портлаш содир этилди. Афғонистоннинг Khaama Press ахборот агентлиги берган хабарга кўра, бир нечта реактив снаряд ҳукумат бинолари ва президент саройи яқинида портлаган.

Кобулдаги портлашлардан бир соат олдин худкуш террорчи ўзини портлатгани оқибатида америкалик олти ҳарбий ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG