Линклар

logo-print

Россия Тергов қўмитаси ходимлари Кремлнинг ашаддий танқидчиси бўлган Михаил Ходорковский хайрия жамғармаси бир неча ходимининг уйида тинтув ўтказди.

Ходорковский очган "Открытая Россия" жамғармаси 22 декабрь куни тарқатган баёнотида тинтувлар 2003 йилда Ходорковскийга қарши қўзғатилган жиноий иш доирасида ўтказилганини маълум қилди.

Россия Тергов қўмитаси бу маълумотларни тасдиқлади.

Хайрия жамғармаси адвокати Сергей Бадамшин Twitter тармоғидаги саҳифасида 7 ишчининг уйида тинтув ўтказилгани ҳақида ёзди.

Шу ой бошида терговчилар Ходорковскийни 1998 йилда Сибир мэрининг ўлдирилишига алоқадорликда айблаган. Ходорковский айбловларни рад этган.

Россиянинг собиқ молиявий магнати ҳисобланган Михаил Ходорковский иқтисодий айбловлар билан 10 йил қамоқ жазосини ўтаган ва 2013 йилда президент Путин афви билан озодликка чиқарилган.

Ҳозир у, асосан Лондонда истиқомат қилмоқда ва рейдларга муносабат билдираркан, Twitter тармоғидаги саҳифасида: "Путиннинг нима қилиши олдиндан маълум бўлиб қолди. Ҳеч бўлмаса, шу жиҳатда барқарорлик бор", деб ёзди.

XS
SM
MD
LG