Линклар

logo-print

Босния полицияси "Исломий давлатга" алоқадор кўрилган 11 кишини ушлади


Босния полицияси "Исломий давлат"га алоқадорликда гумон қилинган 11 кишини ҳибсга олди.

Гумон қилинган шахслар Сараевода ўткзилган рейдлар асосида қўлга олинди. Шаҳарнинг ноябрь ойида қуролли шахслар томонидан ўққа тутилган ҳарбий қисмига яқин ҳудудларда ҳам амалиёт ўтказилди. Ноябрдаги ҳужумларда икки ҳарбий ўлдирилган.

22 декабрь куни тарқатилган расмий баёнотда 13 манзилдаги амалиётларда қўлга олинган шахслар "Исломий давлат"ни молиявий таъминлаш ва жангари ёллашда гумон қилинаётгани айтилди.

Рейдларда 110 ҳарбий иштирок этди.

Босния полицияси ҳозирга қадар 150 га яқин босниялик "Исломий давлат" сафига қўшилиш учун мамлакатни тарк этгани ҳақида маълумот борлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG