Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги авиақатновлар сони кўпайтирилади


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати учоғи.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати учоғи.

Ўзбекистон ва Эрон авиақатновларни ҳафтасига 16тага етказиш борасида келишиб олди. Бу ҳақда Эроннинг ИРНА агентлигига таянган ҳолда ўзбек маҳаллий матбуоти бугун хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, бу борадаги меморандум Ўзбекистон делегациясининг Теҳронга сафари пайтида икки давлат авиаширкатлари расмийлари томонидан имзоланган

Ҳозирги кунда Тошкентдан Теҳронга ҳафтасига икки марта парвоз қилинади. Меморандумнинг имзоланиши ортидан Эроннинг Шероз, Исфахон, Машҳад шаҳарларига, Ўзбекистоннинг Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига рейслар ташкил қилиниши режаланмоқда.

XS
SM
MD
LG