Линклар

logo-print

2015 йилда Европага 1 миллиондан кўп қочқин келди


Грецияга етиб келган минглаб қочқинлар.

Грецияга етиб келган минглаб қочқинлар.

Жорий йилда Европа Иттифоқига келган қочқинлар сони бир миллион кишидан кўпроқни ташкил қилди. Қочқинларнинг яна 3 600 нафари денгиз орқали Европага ўтаётганида ҳалок бўлган.

БМТнинг Қочиқнлар иши бўйича Олий комиссарлиги ва Миграция бўйича халқаро ташкилот 22 декабрь куни эълон қилган маълумотда айтилишича, Европа Иттифоқига келган қочқинларнинг 50 фоизи суриялик, 20 фоизи афғонистонлик, 7 фоизи ироқликлардир.

Европага келган 1 миллион 5 минг 504 қочқиннинг 816 минг 752 нафари Грецияга денгиз орқали ўтган.

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги 2016 йилда ҳам Европага келадиган қочқинлар сони бир миллион кишидан кам бўлмаслигини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG