Линклар

logo-print

АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар киритди


АҚШнинг янги санкциялари Россия сбербанкига ҳам таалуқли.

АҚШнинг янги санкциялари Россия сбербанкига ҳам таалуқли.

АҚШ Адлия вазирлиги Украина шарқидаги вазиятнинг кескинлашувига алоқадор кўрилган Россиянинг бир қатор ширкатлари ва фуқароларига нисбатан янги санкцияларни жорий этди.

Вазирлик санкциялар жорий этилган ширкатлар рўйхатига, жумладан, ВТБ 24 банки, Сбербанкнинг Украина ва Швейцариядаги бўлимлари, Рособоронэкспорт, “Галс Девелопмент” ширкати, “Яндекс.Пул” тўлов системаси киритилган. Рўйхатдан жами 34 ширкат ва шахс жой олган.

АҚШнинг хориж активларини назорат қилиш бошқармаси санкциялар ўзини мустақил деб эълон қилган тан олинмаган Луганс халқ республикаси расмийси Владислав Дейнего ва Донецк халқ республикаси ташқи ишлар вазири Александр Кофман ҳам санкицияга киритилган шахслар рўйхатида эканини билдирди.

Ўтган ҳафтада Европа Иттифоқи Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар муддатини яна олти ойга узайтириш ҳақида қарор чиқарган эди. Янги санкциялар душанба кунидан бошлаб кучга кирган.

XS
SM
MD
LG