Линклар

logo-print

Ироқнинг Рамади шаҳри маркази ИД жанггариларидан озод этилди


Рамади учун жанг қилаётган ҳукумат кучлари.

Рамади учун жанг қилаётган ҳукумат кучлари.

АҚШ ва Ироқ расмийлари Ироқ ҳукумат кучлари Рамади шаҳри марказини “Исломий давлат” гуруҳидан тозалагани ва назоратни ўз қўлига киритгани тўғрисида хабар берди.

Террорчиликка қарши кураш бўйича Ироқ ҳукумат кучлари расмийси Сабоҳ ал Нўмоний 22 декабрь куни Рамади марказидаги маҳаллий ҳокимият биносини қўлга киритиш учун жанглар олиб бораётганини маълум қилган эди. Унга кўра, Ироқ қўшинларига Қўшма Штатлар етакчилигидаги коалицион кучлар кўмак кўрсатмоқда.

Анбар вилояти маркази бўлган Рамади шаҳри пойтахт Боғдодан 100 километр ғарбда жойлашган бўлиб, жорий йилнинг май ойида “Исломий давлат” гуруҳи томонидан эгаллаб олинган эди. Рамадини озод қилиш амалиёти бир неча ой аввал бошланган. Ироқ разведкаси маълумотларига қараганда, Рамадида “Исломий давлат”нинг 250-300 жанггариси бор.

XS
SM
MD
LG