Линклар

logo-print

Amnesty International гуруҳи Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 200 киши ҳалок бўлгани, ўлдирилган жанггарилар сони эса бундан оз экани тўғрисида баёнот тарқатди.

Ташкилотнинг янги ҳисоботида Россия томонидан Суриянинг Хомс, Идлиб ва Ҳалаб шаҳарларида сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилган олти ҳарбий амалиёт ҳақида сўз боради. Ҳисоботда айтилишича, биргина 15 октябрда Хомс шаҳрини бамбардимон қилиш пайтида тинч аҳоли вакилларидан 46 киши ҳалок бўлган.

Amnesty International Россия ҳаво зарбалари тинч аҳоли яшайдиган пунктларга, жумладан, касалхоналарга берилаётганини маълум қилган. Ҳисоботда айтилишича, Россия бомбардимонларда БМТ томонидан тақиқланган кассетали бомбалардан фойдаланмоқда.

Москва Сурияда тинч аҳолини бомбардимон қилаётганини инкор этиб келмоқда. Россия шу йилнинг 30 сентябридан “Исломий давлат”га қарши курашиш иддаоси билан Суриядаги жангларга қўшилган эди.

XS
SM
MD
LG