Линклар

logo-print

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрига қўшни Қашқарқишлоқ қишлоғида 22 декабрь оқшомида содир бўлган отишма ўрганилаётгани тўғрисида Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Озодлик радиоси қирғиз хизматига билдирди.

Жениш Аширбаевга кўра, кеч соат 9 га яқин Қашқарқишлоқда яшовчи 37 яшар Юнусжон Абдужалиловга номаълум шахслар ўқотар қуролдан бир неча ўқ узган, воқеа жойидан 12 дона ўқ топилган. Ўқ еган Юнусжон Абдужалилов касалхонага етгандан сўнг жони узилган. Марҳумнинг танасига 9 та ўқ теккани аниқланган.

Маҳаллий милиция воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб бораётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG