Линклар

logo-print

"Пахтакор" ўйинчилардан қарзи борлигини инкор этди


Ukraine – Soccer ball on the Ukrainian flag

Ukraine – Soccer ball on the Ukrainian flag

“Клубнинг маъмурият ва футболчилар олдида қарзи борлиги ҳақидаги ОАВда чиққан маълумотлар нотўғри. Эслатиб ўтамиз, 2002 йилдан ҳозирга қадар мавсум охиригача "Пахтакор" ФК доим маъмурият, футболчилар ва мураббийлар штаби олдидаги барча молиявий мажбуриятларни бажариб келган”, дейилади “Пахтакор” футбол клуби расмий сайтида.

Клуб шу тариқа маҳаллий “матбуотда чиққан маълумотларга ўзининг расмий позициясини баён қилди”.

Uff.uz Интернет-нашри куни кеча “Пахтакор” футбол клуби ўйинчилардан қарзи борлиги учун олий лигасини тарк этиши мумкинлиги тўғрисида хабар қилган эди. Сайтга кўра, бу ҳақдаги баёнот Профессионал футбол лигасининг йил якунларига бағишланган мажлисида янграган.

“Пахтакор”нинг расмий сайтида айтилишича, клуб ва ПФЛ ўртасидаги келишувга кўра, "Пахтакор" 2015 йилнинг 25 декабрига қадар ЎзПФЛ олдидаги молиявий мажбуриятларини бажаради.

“Клуб ва футболчилар ўртасидаги барча молиявий шартномалар махфий маълумот ҳисобланади”, дейилган “Пахтакор”нинг расмий сайтида.



XS
SM
MD
LG